$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Узоқда яшайдиган абитуриентларга автобуслар ажратилиши мумкин

Узоқда яшайдиган абитуриентларни имтихонга элтиб қўйиш учун автобуслар ажратилиши мумкин

Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев 2020/2021 ўқув йили ва имтиҳонлар ташкил этилиши билан боғлиқ мавзуларда АОКА штабига келиб тушаётган бир қатор саволларга жавоб берди:

Унинг айтишича, тегишли вазирлик ва ташкилотлар томонидан тест синови ўтказиладиган объектлардан узоқда жойлашган туманлардан абитуриентларни олиб келиш ва жойига етказиш бўйича жамоатчилик транспорти қатновларини йўлга қўйиш устида иш олиб борилмоқда.

"Тест топшириқлари Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тавсия этилган дарсликлар рўйхатида мавжуд китоблардан тузилади. Бунда ҳар бир фан бўйича дарсликлар турлича. Тест топшириқлари қайси дарсликлардан тузилишини расмий сайтимиздан кўришингиз мумкин", деди О. Бобоев.

Унинг таъкидлашича, ҳукумат кўрсатмасига мувофиқ 2017 йилдан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва 11 синф дарсликлари негизида умумий ўқув дастури шакллантирилган. Соддалаштириш мақсадида саволларнинг барчаси умумий дастур асосида тузилган.

Теги :
Jamiyat