$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

"Автомобилларнинг йўл ёқаларига тартибсиз қолдириб кетиш ҳолатлари жуда кўп. Бунинг олдини олиш мақсадида автобусларга камералар ўрнатилади" — Тошкенбоев

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Тошкентдаги автобусларга қоидабузарликни қайд этувчи камералар ўрнатилади

Тошкентда жамоат транспорти учун мўлжалланган йўлаклардан фойдаланган ва ўз автомобилини бекатларга қоидага зид равишда қолдириб кетган ҳайдовчиларга чора кўриш бўйича янги тизим ишга тушади.

Тошкентда жамоат транспорти учун мўлжалланган йўлаклардан фойдаланган ва ўз автомобилини бекатларга қоидага зид равишда қолдириб кетган ҳайдовчиларга чора кўриш бўйича янги тизим ишга тушади. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги депертаменти йўл-ҳаракат хавфсизлиги бошқарма бошлиғи Фазлиддин Тошкенбоевнинг маълум қилди.

«Автомобилларнинг йўл ёқаларига тартибсиз қолдириб кетиш ҳолатлари жуда кўп. Бунинг олдини олиш мақсадида жамоат транспортларига видеорегистраторлар ўрнатиш режалаштирилган. Бу орқали инсон омилини чеклаган ҳолда қоидабузарларга нисбатан жазо чораларини қўллаш йўлга қўйилади», — деди Тошкентбоев.

Тошкенбоевнинг қайд этишича, автобус ҳайдовчиларининг билим-кўникмаларини ошириш мақсадида улар билан алоҳида суҳбатлар, тушунтиришлар ва экспресс курслар ташкил этиляпти.

«Бундан ташқари, янги ҳайдовчиларни жамлаш бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилдик ва 200 дан ортиқ ҳайдовчилар билан қисқа муддатли ўқувлар ташкил этяпмиз. Шундан сўнг уларни махсус синовдан ўтказамиз ва шундан сўнг улар билан шартнома имзоланади», — деди Фазлиддин Тошкенбоев.