$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

"Ўзбекистонда автобензин захираси етарли" — Энергетика вазирлиги

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқларда "АИ-80 русумли бензин йўқ деб қиммат бензинларни сотишаётган экан" мазмунида тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирги кунда "Ўзбекнефтгаз" АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда АИ-80 русумли автобензиннинг нархи оширилмаган ва унинг 1 литри 6 800 сўмлигича сақланиб қолмоқда. Шунингдек, АИ-92 маркали автобензин 9500 сўмдан ва АИ-95 маркали автобензин 10 500 сўмдан сотилмоқда.

"Бугунги кунда республика нефтни қайта ишлаш заводларида суткасида 4 000 тоннадан автобензин ишлаб чиқарилиб, биржа савдолари орқали истеъмолчилар эҳтиёжлари учун йўналтирилмоқда. Бундан ташқари автобензин захираси етарли эканлигини маълум қиламиз", — дейилади хабарда.

Шунингдек, қайд этилишича, хусусий тадбиркорлар томонидан қўшимча автобензин импорти амалга оширилиб келинмоқда. 2022 йил бошидан бир ойда ўртача 10 минг тонна автобензин импорт қилинмоқда.

Бундан ташқари, хом ашё импорти ҳажмларини ошириш ҳисобига автобензин ишлаб чиқариш ва биржа савдоларига қўйиб борилаётган автобензин ҳажмларини ошириш чоралари кўрилмоқда.

Теги :
Jamiyat