$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ана холос: 174 марта йўл қоидасини бузган ҳайдовчининг машинаси олиб қўйилди

YPX GAI ГАИ ЙПХ

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидасини 174 марта бузган ҳайдовчининг машинаси жарима пули тўланмаса, аукционга қўйиладиган бўлди.

Қарздорлик қарийб 59 миллион сўмга етган

Маълум қилинишича, пойтахтда ҳайдовчи 1 йил давомида 174 марта йўл қоидасини бузиб, маъмурий жарималарни тўлашдан қочиб юрган. 

Ушбу муддат ичида эса жами қарздорлик миқдори 58 миллион 953 минг сўмга етган. 

Шу сабабли, МИБ Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан унинг автомобили хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган. 

Жарима тўланмаса, машина сотилади

Билдирилишича, қонунчилик доирасида қарздорга жарималарини тўлаши учун муҳлат берилган. Аммо агар ҳайдовчи ушбу муддат ичида қарзини тўламаса, унинг автомобили аукцион савдосига чиқарилади ва сотиб юборилади. Тушган маблағлар қарзини қоплаш учун ишлатилади.

Рекордлар янгиланмоқда

Аввалроқ Сурхондарёда бир йилда 15 марта қоида бузган ҳайдовчи 17 яшар ўсмирнинг ўлимига сабабчи бўлганди. 

Андижонда эса икки ой ичида 26 марта қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи 28 миллион сўм миқдорида жаримага тортилган. 

Шунингдек, Тошкентда 10 ойда йўл ҳаракати қоидасини 36 марта бузган кишига нисбатан 35 миллион сўм жарима солинган.