$
 12475.51
-4.63
 13471.06
23.71
 135.09
0.13
weather
+26
Кечаси   +14°

Статистика: Ҳар бешдан тўрт ўзбекистонлик қарзга машина олади

Хорижда Chevrolet бренди остида сотилаётган Ўзбекистон автомобиллари Хорижда Chevrolet бренди остида сотилаётган Ўзбекистон автомобиллари

RGCA мутахассислари Ўзбекистонда автомобиль сотиб олиш бозори бўйича тадқиқот ўтказдилар, унда сўнгги икки йил ичида автомобил сотиб олган 700 респондент иштирок этди. Намуна мамлакат аҳолисини акс эттирадиган тарзда қурилган. 

“Chevrolit” — яққол етакчи

Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, автомобиль харидорларининг аксарияти эркаклар (85 фоизи) ва қолган 15 фоизи аёллардир. 

“Chevrolit” автомобиль брендлари орасида мутлақ етакчига айланди — ушбу марканинг моделлари мамлакатда сўнгги 2 йил ичида сотиб олинган барча автомобилларнинг 86 фоизини ташкил қилади.

Асосий истеъмолчилар пойтахтликлар

Ўзбекистон ҳудудлари орасида сотиб олинган автомобиллар сони бўйича биринчиликни Тошкент шаҳри (49 фоиз) эгаллади, иккинчи ва учинчи ўринларда Наманган вилояти (12 фоиз) ва Самарқанд (10 фоиз). Шу билан бирга, янги автомобиллар улуши 34 фоизни ташкил этди, сўровда қатнашганлар орасида сотиб олинган барча машиналарнинг 66 фоизи иккиламчи бозордан.

Ҳар беш машинадан тўрттаси қарзга олинади

Тадқиқотга кўра, автомобиль эгаларининг 38 фоизи автомобил учун кредитни автомобиль эгасига, лизинг компаниясига ёки комиссионер “қўлига” тўлайди, яна 2 фоизи банк ёки ломбарддан микрокредит олиб, машина сотиб олган. Мамлакатдаги ҳар 5 та автомобилдан 4 таси қарз маблағлари ҳисобидан харид қилинган.

Бу банклар — учун муҳим сигнал!

Шундай қилиб, бугунги кунда банклар томонидан бериладиган автокредитлар бозори етарли даражада шаклланмаган деб тахмин қилиш мумкин. Бундай кузатув банк маҳсулотларини чуқурроқ ўрганиш, маркетингни ривожлантириш ва аҳолини хабардор қилиш, шунингдек регуляторлар учун қўшимча рухсат берувчи чораларни жорий этиш учун манба бўлиши мумкин.