$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Арнасойда Қизил китобга киритилган сақоқушни ўлдирган шахс ушланди

Фото: Табиат ресурслари вазирлиги Фото: Табиат ресурслари вазирлиги

Ўзбекистон Қизил китобига киритилган пушти сақоқушни ўлдирган эркакнинг шахси аниқланди. У бутун Ўзбекистон халқидан кечирим сўраб, бу ҳолат бошқа қайтарилмаслигини айтди.

Ўзбекистон Қизил китобига киритилган пушти сақоқушни ўлдирган эркакнинг яшаш жойи ва шахси аниқланди. Бу ҳақда Табиат реруслари вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Эркакнинг шахси аниқлангач, у видеода ўз қилмишига иқрор бўлиб, бошқармалар ходимларидан ҳамда «бутун Ўзбекистон халқидан» кечирим сўраган. «Иложи бўлса, мени кечиринг, бундай ҳолат бошқа такрорланмайди», — дейди Элёр Жўраев.

Қоидабузарни жиноий жавобгарликка тортиш ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни қоплаш учун прокуратурага ҳужжатлар тақдим этилди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятининг Арнасой туманида жойлашган кўлда бир бош сақоқуш қармоқ ёрдамида ушланиб, ваҳшийларча ўлдирилгани акс этган видео тарқалган эди.

«Айдар-Арнасой» кўллар тизими ходимлари ҳолат бўйича текширув ўтказганда қуш овлаган шахс аниқланди. У мазкур ҳолатда «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги ҳамда «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги қонун талабларини бузгани маълум бўлди.