$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Арманистон пойтахтидаги норозилик намойишларидан сўнг олти киши қўлга олинди

Арманистон пойтахтидаги норозилик намойишларидан сўнг олти киши қўлга олинди

Ереванда Тоғли Қорабоғдаги уруш тугаганидан сўнг оммавий норозилик намойишларидан бўлиб ўтганди. Aрманистон бош вазири аппаратининг раҳбари Эдуард Aгажанянга таяниб, “Коммерсант” хабар қилишича, ушбу намойишлардан кейин олти киши қўлга олинди.

Қўлга олинганлар тартибсизликка чақириш, ҳокимиятни эгаллаш, конституцион тузумни ағдариш, парламентга босим ўтказиш ва Миллий мажлис спикерини калтаклашда гумонланмоқда, дейилади хабарда.

“Миллий мажлис спикери Aрарат Мирзоянга уюштирилган ҳужум ъоперациясиънинг иккита фаол иштирокчиси ҳам қўлга олинганлар қаторида. Жиноятчиларнинг барчаси қонун доирасида жазога тортилади”, — дея ёзади Aгажанян ўзининг Фаcебоокъдаги саҳифасига.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пашинян Тоғли Қорабоғдаги урушни тўхтатиш ҳақидаги келишувни имзолаши ортидан Арманистон пойтахтида норозилик намойишлари бошлангани ҳақида маълум қилгандик.