$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Абдулла Арипов Лукашенко қабулида бўлди

Абдулла Арипов Лукашенко қабулида бўлди

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Минск шаҳрига ташриф буюрди.

Дастлаб, делегациялар раҳбарлари Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко қабулида бўлди.

Учрашувда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашида эришилган келишувларни амалга оширишда мазкур форматдаги мулоқот муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди.

Шундан сўнг, делегациялар раҳбарлари Беларусь пойтахтидаги Ғалаба монументига гулчамбар қўйди.