$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон бош вазири Душанбега етиб келди

Ўзбекистон бош вазири Душанбега етиб келди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилишида иштирок этиш учун 29 сентябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрига етиб келди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.

Душанбе халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирини Тожикистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Давлатшо Гулмуҳаммадзода кутиб олди.

Ҳукуматлараро комиссиянинг бу галги йиғилишида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда маданий-гуманитар соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда икки томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилиш режалаштирилган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон – Тожикистон ишбилармонлари бизнес-форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг йиғилишини ўтказиш кўзда тутилган.