$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Самарқандда ўзгача арена фаолияти фош этилди

Хўроз арена

Самарқандда Тошкентдаги футбол учрашувлари ва "Ҳумо" аренадаги хоккей томошасига киришдан ҳам қимматроқ бўлган арена фаолияти фош этилди.

Изқувар инспекторлар

Маълум бўлишича, Самарқанд вилояти маҳаллаларининг профилактика инспекторларидан бири Мунис Алимаматовга қўшни қишлоқ, Ражабамин маҳалласи профилактика инспектори қўнғироқ қилиб, ҳудудидаги хонадонлардан бирига келиб-кетувчилар кўпайиб қолгани, уй эгасининг юриш-туриши ўзгарганлигини айтиб қолади. Шундан сўнг, инспекторлар қонун асосида ҳолатни биргаликда ўрганишни бошлашади. Қўни-қўшнилар, маҳалла фаолларидан олинган маълумот ва кузатувлар шубҳаларни тасдиқлайди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилиб, "қимор арена" фаолиятига чек қўйилади.

Хўрозлар жанги учун аена

Шундай қилиб, Самарқанд туманида истиқомат қилувчи фуқаролардан бири бел оғритмай пул топишнинг “кутилмаган” усулини ўйлаб топган бўлиб чиқди. Бундай бизнес учун уйдан чиқиш ҳам шарт эмас, шунчаки, бизнесмен хонадонидаги фойдаланилмаётган иссиқхонани хўрозлар жанги учун “арена”га айлантирса кифоя бўлган. Шундай бўлди ҳам. Ўз уйида яширин қиморхона ташкил этган фуқаро ҳар бир томошабиндан “билет” учун 50 минг сўм, хўроз “тренер”ларидан жангга тикилган сумманинг 10 фоизи миқдорида улуш ола бошлаган. Афсуски, кўза кунида бўлмаса-да, кунда синди.

Қизиқарли таққослов

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон Суперлигаси учрашувларига Тошкентнинг ва Ўзбекистоннинг баъзи стадионларида кириш текин. Пуллик бўлганида ҳам кўпинча 20-25 минг сўм атрофида бўлади. Тошкент шаҳрида жойлашган "ҲУМО" арена муз саройидаги хоккей ўйинларига кириш нархи ҳам 25 минг сўмдан бошланади.