$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

АҚШ Ўзбекистонга COVID-19 ни эрта аниқлайдиган ускуналарни тақдим қилди

АҚШ Ўзбекистонга COVID-19 ни эрта аниқлайдиган ускуналарни тақдим қилди

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси марказлари (CDC) Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қиймати 902 минг долларга тенг тиббиёт воситалари ва лаборатория жиҳозларини беғараз асосда тақдим қилди, дея хабар бермоқда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси.

Тақдим этилган воситалар замонавий полимераз занжир реаксияси ускуналаридан фойдаланган ҳолда 25 мингта COVID-19 ни аниқлайдиган тестлар ўтказишга имкон беради. Ушбу технология одам организмида вирусли ДНК мавжудлигини касаллик белгилари пайдо бўлишидан аввал аниқлайди, бу эса соғлиқни сақлаш муассасаларига беморни жуда эрта “изолятсия” қилиш ҳамда пандемияни тугатиш учун муҳим бўлган юқиш занжирини узишга имкон беради.

— CОВИД-19 пандемияси биз учун умумий душман ва умумий жавобгарликдир. Ушбу ёрдам АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистон жамоатчилиги соғлиғини сақлаш ё‘лидаги таҳдидларга қарши курашда кўмак беришга содиқлиги белгисидир, — дейди АҚШ муваққат ишлар вакили Алан Мелсер. — Ушбу шериклик эпидемия бошланишидан анча олдин бошланган ва у тугаганидан кейин ҳам давом этади. Мазкур ёрдам Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигини коронавирусга қарши курашда қўллаб-қувватлаш учун (CDC)  эълон қилган 2,1 миллион долларнинг бир қисми ҳисобланади. Касаллик авж олар экан, CDC Ўзбекистонга шошилинч тиббий ёрдам марказлари ташкил этиш, чегарадан ўтиш жойларида тиббий кўрикни яхшилаш, клиник ва лаборатория назорати, маълумотлар устида ишлаш ва мулоқотлар занжири кузатуви бўйича онлайн маслаҳатлар ҳам бериб борди.

АҚШ ҳукумати Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали коронавирусга қарши кураш учун тиббий, лаборатория ва техник кўмак сифатида яна қўшимча 4,2 миллион долларга яқин маблағ тақдим этди. Бугунгача АҚШнинг бу борада Ўзбекистонга кўрсатган умумий ёрдами 6 миллион доллардан ошди.

Маълумот учун, CDC Марказий Осиё ҳукуматлари билан соғлиқни сақлаш масалалари бўйича узоқ йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келади. Биринчи идорасини 1995 йили Олмаотада очган ва бугунги кунда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда ўз ваколатхоналарига эга. CDC касалликларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга қарши курашишни яхшироқ амалга ошириш мақсадида ҳар бир мамлакатдаги соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда маҳаллий лабораториялар, касалликларни назорат қилиш ва ишчи кучини мустаҳкамлаш устида иш олиб боради.