$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Аномал совуқда уйлардаги иссиқ ҳароратни қандай сақлаш мумкин?

Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz» Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги аномал совуқ кунларда уйларда қулай ҳароратни сақлаган ҳолда иситиш харажатларини қандай тежаш мумкинлиги бўйича тавсия берди. Жумладан, иситиш радиаторларида кийимларни қуритмаслик, мебелни радиаторлардан узоқроқ жойлаш кераклиги айтилган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хонадонларда қулай ҳароратни сақлаган ҳолда иситиш харажатларини қандай тежаш мумкинлиги бўйича тавсиялар берди.

️Иситиш радиаторларида кийимларни қуритмаслик. Бу радиаторлар ишлаб чиқарадиган иссиқлик миқдорини камайтиради.

Мебелни радиаторлардан узоқроқ жойлаш. Юмшоқ мебелдаги серковак (пенопласт) жуда кучли иссиқлик изолятори бўлиб, хона исишига тўсқинлик қилади.

Қуёш чиққанда пардаларни очиш ва Д витаминини хонага киритиш. Қуёш нури уйни табиий равишда иситиши мумкин.

Иссиқ сув учун иссиқлик изоляцияланган сув сақлаш танкларидан фойдаланиш. Бундай қурилмаларда иситилган сув узоқ вақт совимайди ва уни тез -тез иситишга ҳожат туғилмайди.

Иситиш жараёнини автоматлаштириш. Замонавий газ иситиш тизимларида ёнилғи таъминотини тартибга солувчи қурилмалар — қозон (танк) автоматизацияси бўлиши шарт. Бундай тизим уйнинг ташқарисида ва ичидаги ҳаво ҳарорати сенсорларини ўз ичига олади. Ташқи ҳарорат ўзгарганда, бу қурилмалар тартибга солиш тизимига сигнал юборади ва иситиш қозонидаги газ оқими ошади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 10−15 январь кунлари кузатиладиган аномал совуқда чорва моллари ва хўжалик экинларини қандай асраш бўйича тавсиялар берганди. Хусусан, экин майдонлари устини плёнка қопламалари билан қоплаш кераклиги келтириб ўтилган.