$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Аномал” совуқ: ҳарорат -20 даражагача тушиб кетадими?

Қиш

Одамлар орасида тарқалаётган Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати -20 даражагача тушиб кетиши ҳақидаги гап-сўзларга Ўзбекистон Гидрометеорология маркази мутахассиси муносабат билдирди.

Бу гаплар ўринсиз

Унга кўра, қаттиқ совуқ ҳаво оқими Ўзбекистонга аллақачон кириб келган ва яқин орада -20 даражагача совуқ бўлиши ҳақидаги гаплар ўринсиз.

“Чунки шимолий ва жанубий ҳудудлар орасида катта тафовутлар мавжуд. Ҳарорат -20 даражага тушиб кетаркан, деган гаплар фақатгина Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудлари, яъни Қорақалпоғистон, Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларида кузатилиши мумкин. Совуқ ҳаво массаси Ўзбекистонга деярли тўлиқ кириб келиб бўлган”, деди мутахассис Ҳумоюн Мағрипов.

Айни пайтдаги совуқ аномал даражада эмас

Шунингдек, унинг айтишича, айни пайтдаги совуқ ҳарорат аномал даражада эмас.

“Аномал совуқнинг ўз таърифи бор. Бу ўртача кунлик ҳароратдан 7 даража паст ҳарорат кузатилса ва бу ҳолат кетма-кет 5 кун давом этса, аномал совуқ деб аталади. Ҳозир эса ҳеч қандай ваҳимага ўрин йўқ. Бу аномал совуқ эмас, оддий қиш фасли”, дейди у.