$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ангренда тормози ишламай қолган юк машинаси ЙТҲга учради

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ангренда, «Тошкент-Ўш» йўлида Isuzu юк машинаси тормози ишламай қолиши натижасида 5 та енгил автомобиль билан тўқнашиб кетди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади.

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида тормоз тизимидаги носозлик туфайли Isuzu русумли юк машинаси бешта енгил автомобиль билан тўқнашиб кетди, деб хабар берди вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.

Ҳодиса 12 декабрь куни соат 15:10 атрофида А-373 «М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг 184-километрида содир бўлди.

Юк машинаси ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб кетаётган 3 та Nexia ва 2 та Cobalt русумли автомобилларга тўқнашган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.