$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ангорда аянчли автоҳалокат сабаб бир оиланинг тўрт аъзоси ҳалок бўлди

Ангорда аянчли автоҳалокат сабаб бир оиланинг тўрт аъзоси ҳалок бўлди

Сурхондарё вилоятида аянчли автоҳалокат сабаб бир оиланинг тўрт аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд қилинишича, 18 октябрь куни соат 23:00да Ангор тумани “Қорабоғ” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1433 километрида 1993 йилда туғилган ҳайдовчи Нексия-3 русумли транспорт воситасини “Самарқанд-Термиз” йўналишида бошқариб келиб, бошқарувни йўқотиши натижасина йўналишдан чиқиб кетиб, йўл бўйлаб оқиб ўтувчи каналга тушиб кетган ва автомобилда ёнғин келиб чиққан.

Натижада транспорт воситаси ҳайдовчиси И.И, унинг 1993 йилда туғилган турмуш ўртоғи Ф.А ҳамда вояга етмаган фарзандлари 2016 йилда туғилган С.Ў ва 2017 йилда туғилган С.И лар оғир даражадаги тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 19 октябрь куни Ангор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.