$
 12670.05
37.83
 13560.75
82.17
 138.00
3.61
weather
+26
Кечаси   +14°

Андижон вилоятида зилзила рўй берди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

5 декабрь куни 07:07 да Андижон вилоятида ер қимирлаши содир бўлди. Зилзила эпицентри Асака туманида бўлиб, 3,4 магнитудани ташкил этди, дея хабар қилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Эпицентрда магнитуда 3,4 ни ташкил этди. Чуқурлик — 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 263 км жанубий-шарқда.

Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ҳудудида тез-тез ер ости силкинишлари қайд этилмоқда. Душанба, 14 ноябрь куни мамлакат ҳудудида уч марта (1, 2, 3) зилзила бўлган эди. Орадан бир кун ўтиб, Самарқанд вилоятида 4 баллик зилзила содир бўлганди.