$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Андижонда ЙТҲ оқибатида мактаб ўқувчиси вафот этди

Фото: Видеодан лавҳа Фото: Видеодан лавҳа

Андижон вилоятида 17 ёшли бола тўрт нафар синфдоши билан Spark машинасида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги юк машинасига бориб урилди. Оқибатда улардан бири тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этди.

Андижон вилоятида вояга етмаган бола мактабдошлари билан ҳеч қандай ҳужжатларсиз автомобиль бошқариб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда Sevimli телекананалининг Zamon дастурида хабар қилинди.

Маълум бўлишича, 17 ёшли бола тўрт нафар синфдоши билан Spark машинасини ижарга олиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четида тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган. Оқибатда ўқувчилардан бири кўкрак қафаси эзилиши ва бош мия чаноқ қисми ёпиқ синиши жароҳати билан шифохонада вафот этган.

Қолган болалар ҳам касалхонада оғир аҳволда қолмоқда.

«ЙТҲ содир этган ўқувчининг оилавий шароитини ўрганганимизда ота-онаси чет давлатга ишлагани кетган, у эса бувисининг қарамоғида бўлган. Автоҳалокатнинг келиб чиқишига оиладаги муҳит ҳам сабаб бўлган», — деди вилоят ЙҲХБ матбуот гуруҳи катта инспектори Диёрбек Абдураззоқов.