$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Андижонда мактаб стадиони кўп қаватли уй қуриш учун сотиб юборилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Фото: Daryo Фото: Daryo

Андижон шаҳридаги 50-мактаб стадиони сотиб юборилиб, ўрнига кўп қаватли уй қурилаётгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Аниқланишича, Андижон шаҳар ҳокимининг 2019 йил 14 августидаги қарори билан 50-сонли умумтаълим мактабининг ер майдони ҳокимлик захирасига олиниб, мазкур ер майдони шаҳар ҳокимининг 2020 йил, 2 июндаги қарорига асосан «СХФ Андижон ситий строй» МЧЖга комплекс бино иншоотлари қуриш учун ажратиб берилган.

Ўрганишда, ерни ушбу МЖЧга ажратиш ҳақидаги қарор сохталаштирилгани аниқланиб, Андижон шаҳар прокуратураси томонидан 2022 йил 5 октябрь куни Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, шаҳар ҳокимининг 2019 йил 14 августидаги қарори қонун талабларига зид равишда қабул қилингани сабабли, қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида Андижон туманлараро маъмурий судига даъво аризаси киритилган.