$
 12720.00
-7.96
 13827.91
46.07
 140.04
0.58
weather
+26
Кечаси   +14°

Андижон аэропорти фаолияти вақтинча чекланди

Фото: Uzbekistan Airports матбуот хизмати Фото: Uzbekistan Airports матбуот хизмати

Қуюқ туман сабабли Андижон аэропорти фаолияти вақтинча чекланиб, бир қатор рейслар бекор қилинди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Uzbekistan Airways’нинг HY049 Андижон—Самарқанд, HY050 Самарқанд— Андижон, HY092 Андижон—Тошкент йўловчи рейслари бекор қилинди.

Андижон аэропорти маълумотларига кўра, туманли об-ҳаво эртагача давом этиши кутилмоқда. Йўловчиларига аэропорт раҳбарияти томонидан чипта пулини қайтариш жараёни ҳақида маълумот берилди.

Теги :
Жамият