$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Америка орзулигича қоладиган бўлди

Америка Amerika

Республиканинг уч ҳудудида фуқароларни Америка Қўшма Штатларига юбориш билан боғлиқ ноқонуний фаолиятга чек қўйилди. 

Қайси ҳудудларда?

Самарқанднинг Оқдарё туманида туғилган, ҳозирда АҚШда яшовчи шахс Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида ўқийдиган талаба қариндоши билан тил бириктириб, маҳаллий фуқарони АҚШга юбориш учун 16 минг АҚШ доллари талаб қилишган. Талаба сўралган пулдан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга тушди.

Шунингдек, ДХХнинг Жиззах шаҳрида ўтказган тезкор тадбирида Андижонда яшовчи шахс Фориш туманида истиқомат қилувчи фуқарони алдаб, танишлари ёрдамида уни АҚШга юбориш эвазига талаб қилинган 17 минг АҚШ долларидан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Бундан ташқари, Сирдарё вилоятида туғилган, ҳозирда АҚШда яшовчи фуқаро ва Янгиер шаҳрида истиқомат қилувчи шахс тил бириктириб, Ховос туманида яшовчи фуқарони АҚШга юбориш эвазига ундан 8200 АҚШ доллари талаб қилишган. Лекин, Янгиер шаҳрида яшовчи шахс 8100 АҚШ доллари ва 1 млн. 240 минг сўм олган вақтида ДХХ томонидан қўлга олинди.

Ўхшаш ҳолатлар

Бу каби рейд тадбирлари республикада кўп ўтказилмоқда. Декабрь ойида ҳам сайтда шунга ўхшаш хабар жойланган эди. Унда ҳам мамлакатимизнинг 3 ҳудудидан АҚШ ни ваъда қилган “шоввозлар” қўлга тушган эди. Ундаги ҳолатда, жами миқдорда 37 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.