$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Бюджетдан бир сўм ҳам ишлатилмади” — Алламжонов “Мендирман Жалолиддин” фильми атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

“Бюджетдан бир сўм ҳам ишлатмади” — Алламжонов “Мендирман Жалолиддин” фильмлми атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ижтимоий тармоқлардаги шахсий каналида «Ўзбеккино» миллий агентлиги билан боғлиқ можарога ўз муносабатини билдирди.

“Уларнинг ўзаро тушунмовчиликлари туфайли қандайдир жиноий ишлар очилган ва бунга умуман алоқаси йўқ бизнинг "Мендирман Жалолиддин" лойиҳамиз ҳам қўшилиб қолди. Ваҳоланки, тақдимоти бўлиб ўтган ушбу сериалга на Ўзбеккино алоқадор ва на давлат бюджети маблағлари. Тушунишимча, аввал Ўзбеккино бу фильмни суратга олмоқчи бўлган ва маҳаллий компанияга буюртма берган, лекин улар эплай олмаганми, келиша олмаганми билмадим, факт - лойиҳа бажарилмади. Мен кечаги Ўзбеккино ва Бош прокуратура хабарларидан шуни тушундим.”, деб ёзади К. Алламжонов.

Унинг таъкидлашича лойиҳа муаллифлари айбсиз айбдорга чиқиб қолган, фильмга “Ўзбеккино”нинг умуман алоқаси йўқ.

“Энди кимдир шу лойиҳани амалга оширди, меҳнат қилди. Давлат бюджетидан бир сўм ҳам ишлатмади, ҳомийлар жалб қилинди, энг профессионаллар ишлади. Энг асосийси, зўр лойиҳа бўлди. Лекин энди емаган сомсасига пул тўлаяпти.

Шунақа гаплардан кейин ким ҳам бундай лойиҳаларга қўл ургиси келади? Бир томондан чет эл сериалларини томоша қилиб, қачон ўзимизникилар юқори сифатли тарихий кино, сериаллар ишлар экан, деб дийдиё қиламиз. Биров ишлайман деса, номи қолмай, актёри қолмай ҳар тарафдан тошбўрон қиламиз”, дейди у.

Алламжоновга кўра, шу йил апрель ойида ўзбек киносига алоқадор жами 109 киши «Ўзбеккино» бош директори Фирдавс Абдухолиқов устидан бош вазирга шикоят киритган. Шикоятни имзолаганлар қаторида агентлик бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев, бош директор ўринбосари Низом Маҳмудов, «Ўзбекфильм» директори Фотиҳ Жалолов, Ўзбекистон киноарбоблар уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов, Алишер Навоий номидаги киносарой директори Баҳром Ўтанов, «Мультстудия» директори Севара Тўлаганова, «Республика кинофонди» директори Шуҳрат Умаров, шунингдек, Ҳилол Насимов, Жаҳонгир Қосимов, Сарвар Каримов, Абдухалил Мингноров, Акбар Бектурдиев каби режиссёрлар ҳам бўлишган.

Сентябрь ойида эса таниқли режиссёр Зулфиқор Мусоқов ҳам Фирдавс Абдухолиқов устидан президентга мурожаат билан чиққан. Бироқ агентлик айбловларни рад этган.

“Ўз ўрнида Milliy телеканали ҳам ушбу режиссёрларга ўз фикрини изҳор қилиш учун минбар берганида, шу заҳотиёқ АОКА Телеканални нохолисликда айблаб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгашга хат киритган эди. Битта ташкилотга шунча адвокат. Сабаби халигача тушунарсиз”, деган К. Алламжонов.

Теги :
Jamiyat