$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Комил Алламжонов Заковат кастинги очилишида шахсий ҳаёти ҳақида гапириб берди

Комил Алламжонов Заковат кастинги очилишида шахсий ҳаёти ҳақида гапириб берди

Бугун, 28 февраль куни “Humo Arena”да бўлиб ўтган Заковат кастинги очилиш маросимида Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов шахсий ҳаёти ҳақида гапириб бериб, ёшларни ҳеч қачон таслим бўлмасликка, ҳар доим ўз мақсади йўлида олға интилишга чорлади.

Мен, Қорақамишлик, 90-йилларнинг боласиман. Адамлар оддий автослесарь, ойим 3-туғруқхонада ҳамшира бўлиб ишлаганлар.  

Мактабда ўртача ўқиганман. Шўхроқ бўлганман. Лицейимиз директори доим “сени мактабдан ҳайдайман”, деб пўписа қиларди.

Аммо онам мени олий маълумотли, зиёли одам бўлишимни орзу қилардилар. Бувим эса доим: “Шу болам министр бўлади”, дердилар. 

Лекин бу гапга ҳеч ким ишонмасди. Чунки аксарият одамларимиз ишчи ёки оддий деҳқон оиласининг боласида бундай имконият йўқ деб ҳисоблайди. Мен эса ҳеч қачон, ҳеч қандай вазиятда, ҳатто институтдан ҳайдалганимда ҳам таслим бўлмаганман!

Ўшанда ойим: “Ох, болам-а! Майли сиқилма, рабочийни боласи рабочий бўларканде”, деганларида, ичим зил кетган. Ундан кўра бир тарсаки туширсалар яхши бўларди.

Телевидениедан арзимаган лавҳани деб ҳайдашганда ҳам, бизнесим касод бўлиб, ақлга сиғмайдиган даражада зарар кўрганимда ҳам, обрўим, шаънимни ер билан яксон қилишмоқчи бўлганида ҳам енгилмаганман!

Теги :
Jamiyat