$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Бухорода ота бир йўла 811 миллион сўм алиментни олдиндан тўлаб берди

Бухорода ота бир йўла 811 миллион сўм алиментни олдиндан тўлаб берди

Мажбурий ижро бюросининг Бухоро шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судида алимент ундириш ҳақидаги ижро иши кўриб чиқилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Унда 2020 йил 11 мартдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор Алишер Равшановдан ундирувчи Мунаввар Ғуломова фойдасига уч нафар фарзанди, шунингдек, 2020 йил 27 мартдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Равшановдан ундирувчи Махтоб Шаропова фойдасига икки нафар фарзанди моддий таъминоти учун вояга етгунига қадар, қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа турдаги барча даромадларидан алимент ундириш ҳақидаги ижро иши расмийлаштирилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор А.Равшановга Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуни талаблари тушунтирилган.

Фарзандларининг моддий таъминоти ва мажбуриятини англаган қарздор А.Равшанов олдиндан ундирувчи М.Ғуломовага уч нафар фарзанди учун 537 миллион 525 минг сўм ва ундирувчи М.Шароповага икки фарзанди учун 274 миллион 392 минг сўм алимент пулларини бир йўла олдиндан тўлаб берган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздор А.Равшановга белгиланган барча чекловлар бекор қилинди. Алимент билан боғлиқ ижро ҳужжатлари амалда тўхтатилган.

Теги :
Jamiyat