$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

АКТ соҳасида кўкрак нишони ва белги таъсис этилди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ҳукумат қарори билан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида “Моҳир алоқачи” кўкрак нишони ва “Ўз касби устаси” белгиси таъсис этилди.



“Моҳир алоқачи” кўкрак нишони билан – ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган ҳамда соҳада камида 15 йил меҳнат стажига эга фуқаролар, “Ўз касби устаси” белгиси билан – ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида фаолият кўрсатаётган муҳандис, электромонтёр, кабелчи, почтачи, антенначи-мачтачи, оператор, фельдъегер каби оммавий касб эгалари соҳани ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун тақдирланади.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги ташкилотлар кўкрак нишони ҳамда “Ўз касби устаси” белгиси билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 апрелгача вазирликка тақдим этади. Кўкрак нишони ҳамда “Ўз касби устаси” белгиси ҳар йили 7 май – алоқа соҳаси ходимлари касб байрами арафасида топширилади.

Тақдирланганларга БҲМ тўрт ярим баравари (1 млн 350 минг сўм) миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти берилади. Мазкур кўкрак нишони ва белги билан бир шахс бир марта мукофотланади.