$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Бефарқ бўлманг: Яқин кунларда сиз ишсиз қолишингиз мумкин

sun

Сунъий интеллект инсон қилиши мумкин бўлган кўп вазифаларни бажара оляпти, масалан, таксилар, юк машиналари ҳайдовчисиз ҳам бошқарилиши, кассаларда ҳисобчилар бўлмаслиги мумкин. Ва бу одамларнинг иш ўринларини йўқотишларига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Буни тадқиқотлар ҳам исботламоқда.

Иш ўринларига таъсир

Давосда бўлиб ўтадиган Жаҳон иқтисодий форуми олдидан Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) томонидан эълон қилинган тадқиқотга кўра, сунъий интеллект (СИ) технологиялари илғор мамлакатлардаги иш ўринларининг 60 фоизига таъсир кўрсатиши мумкин.

Тадқиқот муаллифларининг фикрича, иш жойларининг қарийб ярми сунъий интеллектга салбий таъсир кўрсатади, қолганлари эса янги технологияларни жорий этишдан фойда кўриши мумкин.

“Сизнинг ишингиз бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин - бу ёмон - ёки сунъий интеллект ишингизни яхшилаши мумкин, шунда сиз ҳақиқатан ҳам самаралироқ бўласиз ва даромадингиз кўтарилади”, деди ХВЖ ижрочи директори Кристалина Георгиева AFP’га.

Ривожланаётган мамлакатларда таъсир камроқ 

Тадқиқот шуни кўрсатадики, ривожланаётган иқтисодиётлар ва кам даромадли мамлакатлар орасида сунъий интеллект таъсир қилиши мумкин бўлган иш ўринларининг улуши мос равишда 40 фоиз ва 26 фоизни ташкил қилади. Гарчи бу меҳнат бозорлари сунъий интеллектдан камроқ бошланғич таъсирга эга бўлса-да, улар СИ ваъда қилган самарадорлик нуқтайи назаридан потенциал пастроқ фойда кўради. 

“Биз айниқса, паст даромадли мамлакатлар сунъий интеллект берадиган имкониятлардан фойдалана олиш учун тезроқ ҳаракат қилишига ёрдам беришга эътибор қаратишимиз керак”, деди Георгиева. ХВЖ раҳбари сунъий интеллект технологияларининг ривожланиши «бироз қўрқинчли» эканлигини тан олди, лекин унинг сўзларига кўра, бу ҳамма учун «катта имкониятлар»ни очади.

Теги :
Jamiyat