$
 12694.97
40.84
 14878.50
60.51
 161.60
0.42
weather
+26
Кечаси   +14°
oguads

Аҳолисининг ўртача ёши энг юқори бўлган ҳудудлар маълум бўлди

Фото: Спутник Узбекистана Фото: Спутник Узбекистана

Аҳолисининг ўртача ёши энг катта бўлган ҳудудлар эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра Яккасарой тумани Ўзбекистон Республикасида доимий аҳолининг ўртача ёши энг катта бўлган ҳудуд ҳисобланади. Тошкент шаҳридаги ушбу туманда доимий яшовчи фуқароларнинг ўртача ёши 36,8 ни ташкил этади.

  • Яккасарой тумани – 36,8 ёш;
  • Мирзо Улуғбек тумани – 34,6 ёш;
  • Миробод тумани – 34,4 ёш;
  • Чиpчиқ шаҳри – 34,1 ёш;
  • Юнусобод тумани – 33,4 ёш;
  • Яшнобод тумани – 33,2 ёш;
  • Чилонзор тумани – 32,8 ёш;
  • Бухоро шаҳри – 32,7 ёш;
  • Томди тумани – 32,2 ёш;
  • Нурафшон шаҳри – 32,2 ёш.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикасида доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 73,8 ёшни ташкил этди.

Теги :
Jamiyat