$
 12720.00
-7.96
 13827.91
46.07
 140.04
0.58
weather
+26
Кечаси   +14°

Муроджон Аҳмадалиев чемпионлик камари ҳимояси учун жанг қилади

Муроджон Аҳмадалиев чемпионлик камари ҳимояси учун жанг қилади

Профессионал бокс тарихидаги рекорд – энг кам жанг ўтказиб, икки камарни қўлга киритган ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги бўйича янги маълумотлар эълон қилинди.

Маълум бўлишича, боксчимиз ноябрь ойи охирги ҳафтасида рингга кўтарилади ва ўзига тегишли бўлган WBA ҳамда IBF жаҳон чемпионлик камарларини ҳимоя қилади. Аҳмадалиевнинг рақиби IBF йўналишида мажбурий даъвогар ва жаҳон чемпиони япониялик Рёсуке Иваса бўлиши кутиляпти. Айни пайтда томонлар бу борада музокаралар олиб бормоқда.

Ушбу бокс оқшоми “Matchroom” компанияси томонидан ташкил этилади ва унда қатор машҳур номдор боксчилар жанг ўтказиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев шу пайтга қадар профессионал боксда 8 та жанг ўтказиб, барчасида ғолиб бўлган. Бўлажак рақиби Рёсуке Иваса эса 27 та жангда қатнашиб, уларнинг 24 тасида ғолиб бўлган, 3 марта мағлубиятга учраган.