$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Қишлоқ хўжалигига кириб келаётган замонавий билимлар. Агробанк тақдим этаётган янгиликлар ҳақида

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасига эътибор сезиларли даражада ўсиши натижасида бир қатор муҳим масалалар юзага чиқди. Аграр соҳада замонавий билимлар, инновцион ғояларга эҳтиёж ортди. Маҳсулотни етиштиришда кам меҳнат, кам харажат сарфлаб, юқори ҳосил олиш, сув билан боғлиқ муаммоларни суғориш тизимининг янгича технологиялари билан бартараф этиш ва кўплаб ечимини топиш керак бўлган масалаларда ягона мақсад қишлоқ хўжалигига янгича билимлар ва инновацияларни жалб қилиш ғояси ётарди. Буни яхши ҳис қилган Агробанк АТБ, фақатгина банк соҳасидаги амалиётлар билан бўлиб қолмасдан, мамлакат қишлоқ хўжалиги ривожланишига ҳисса қўшиш мақсадида қисқа вақт ичида йирик лойиҳаларни амалга оширди. Келинг бирма-бир ёдга оламиз.

 Aгробанкдан «100 китоб тўплами»

Aгробанкдан «100 китоб тўплами» қишлоқ хўжалигининг турли йўналишига оид жами 100 китобдан иборат тўплам яратилди. Деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик каби турли соҳаларни қамраб олган, ўзбек тилидаги илк тўплам ҳосилдорликни қисқа фурсатда оширишга, томорқа эгалари ва фермерларнинг билимини оширишга ёрдам беради.

Тўплам устида ишлаш учун 120 дан ортиқ турли соҳаларнинг мутахассислари ва илмий ходимлари жалб қилинди. «100 китоб тўплами»да қишлоқ хўжалиги соҳасида жаҳон тажрибаси ўрганиб чиқилиб, бизнинг иқлимимизга мослаштирилди.

Одатда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият бошлаётган ёшлар бу борада етарли билимга эга бўлишмайди. Замонавий технологиялар даврида маълумотларни интернетдан ўқиб олиш мумкин, аммо интернетда ўзбекча манбаларни топишнинг ўзи билмайди. Тил билан боғлиқ муаммолар эса энг катта камчиликларимиздан бири бўлиб келган. Агробанк томонидан чиқарилган 100та китоб эса ана шу муаммоларга етарлича жавоб бўла олишига ишониш мумкин. Биринчидан у барча учун тушунарли бўлган ўзбек тилида тайёрланган ва қишлоқ хўжалигидаги деярли барча йўналишларни ўзида қамраб олган. Иккинчидан, турли мутахассислар ёрдамида китоб Ўзбекистон шароитига ва иқлимига тўлиқ мослаштирилган.

  Фермерлар мактаби

Агробанк фақат китоб чиқариш билан тўхтаб қолгани йўқ. 31 май куни Пойтахтимизнинг «Ҳилтон» меҳмонхонасида «Агробанк» АТБ ташаббуси билан Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган «Фермерлар мактаби» лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад – қишлоқ хўжалигида янги бизнес йўналишларини очиш, билимли ва малакали ёш фермерларни тайёрлаш ҳамда уларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорлик кўникмаларини ошириш, ёшларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда энг замонавий технологиялардан фойдаланишни ўргатишдан иборат.

Лойиҳа, мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий ўқув юртлари, жумладан, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Самарқанд ветеринария ва чорвачилик институти, бир қатор илмий тадқиқот институтлари, йирик ишлаб чиқарувчилар, кластерлар, минтақалардаги кўп йиллик тажрибага эга деҳқон ва фермерларни жалб этган ҳолда ёшларни 2 ойлик курсларда (қисқа муддатли) ўқитишни назарда тутади.

Фермерлар мактаби Республикамизнинг 5 та ҳудудида ташкил этилган, хусусан, Тошкент (Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари учун), Андижон (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари учун), Самарқанд (Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятлари учун), Термиз (Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари учун), Нукус (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги фуқаролар учун).

Ушбу ҳудудларда очилган фермерлар мактабларида жорий йилнинг 31 майдан бошлаб, илк бор синовлардан муваффақиятли ўтган 150 нафар тингловчи ўқишни бошлайди.

Ўқув дастури қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш сирлари, мўл ҳосил олиш учун уруғ ва ўғитларни танлаш, чорва молларини парвариши, самарали бизнес режа тузиш асослари, етиштирилган маҳсулотларни замонавий маркетинг усуллари орқали сотиш каби назарий ва амалий билимларни ўз ичига олади.

Назарий – олий ўқув юртлари базасида олиб борилади. Барча дарслар малакали ўқитувчилар томонидан ўқитилади. Тингловчилар ўзлари қизиққан қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича назарий билимларни ўрганиш жараёнида олий ўқув юртлари базасидаги камёб китоблардан ва қўлланмалардан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

Амалий – амалий дарслар режалаштирилган тартибда тингловчилар назарий билимларни эгаллаганларидан сўнг ҳудудлардаги йирик чорвачилик ва паррандачилик комплекслари, замонавий иссиқхоналар, сабзавотчилик ва полизчилик хўжаликлари ҳамда кластерларда олиб борилади.

Шу билан бирга дарслар жаҳон стандартларига тўлалигича жавоб берадиган ўқув аудиторияларда, қишлоқ хўжалигида тажрибага эга ўқитувчилар ва илмий мутахассислар, муваффақиятга эришган тадбиркорлар, бизнес йўналишлари бўйича тренер ҳамда банк мутахассислари иштирокида ўтказилади.

Амалий дарслар тажриба участкалари ва йирик қишлоқ хўжалиги корхоналарида ўтилади. Таълим олиш билан боғлиқ барча харажатлар “Агробанк” АТБ томонидан молиялаштирилади.

Барча тингловчилар ўқув курсини тугатганлик тўғрисида ҳамда бизнес режаларни муваффақиятли ҳимоя қилган тингловчилар эса қўшимча кредит сертификатига эга бўладилар.

Ўқув курсларининг афзалликлари – соҳада юқори малакали, халқаро тажрибага эга ўқитувчилардан билим олиш имконияти, назарий ва амалий машғулотларнинг уйғунлиги, соҳадаги етакчи бизнес эгалари томонидан мастер классларда иштирок этиш, бизнес ҳамкорлар тармоғини кенгайтириш имконияти ва буларнинг барчаси бепул тарзда амалга оширилишидир.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, фермерлар мактабига қабуллар ҳар 2 ойда бўлиб ўтади ва синовлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар мазкур мактабларга қабул қилинади.


Реклама ҳуқуқи асосида

Теги :
Jamiyat