$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Агробанк вакиллари Пахтакор тумани ёшлари билан мулоқот ўтказди

Аввал хабар берилганидек, "Агробанк" АТБ Бошқаруви жойларда Ёшларга оид давлат сиёсатини олиб боришда ва бу борада ижобий муносабатини янада мустаҳкамлаш мақсадида ёшлар иштирокида учрашувлар ўтказиб келмоқда.

Мана шундай очиқ мулоқотлардан бири Пахтакор тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳатларда ёшларнинг иштироки, уларга муносиб шарт-шароит яратиш, тадбиркорликка жалб этиш, касб-ҳунар эгаллашлари, илмий изланишлар олиб боришлари учун кенг кўламли чора-тадбирлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да биргина туман ёшлари бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Ёшлар дафтари”га 445 нафар ёшлар рўйхатга олинган бўлиб, “Ҳар бир ёшга – бир гектар” тамойили асосида ёшларга ер ажратилган. Шу кунга қадар 192 нафар ёшлар доимий ишга жойлаштирилган ва 24 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган. Тижорат банклари томонидан 215 нафар ёшга 5588 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилган.

Шунингдек, мулоқот давомида ёшларнинг таклиф ва муаммолари эшитилиб, зарур чора тадбирлар белгилаб олинди.

Тадбир сўнгида банк Бошқаруви томонидан аёлларга тикув машиналари ҳамда “100 китоб лойиҳаси” асосида ёшларга китоблар жамланмаси совға қилинди.