$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

«Агар иш услубингларни ўзгартиролмасаларинг, мен сизларни ўзгартиришга мажбур бўламан» — президент аграр соҳа раҳбарларини танқид қилди

Таъкидлашича, аграр соҳадаги ислоҳотларни жадал амалга ошириш биринчи навбатда ушбу соҳа раҳбарлари Ғаниев, Хаитов, янги вазир Воитов ва ўринбосарлари фидойилигига боғлиқ.

Ғаниевни ҳам, Ҳайитовни ҳам, сени ҳам (Воитов — таҳр.) бир нарсадан огоҳлантирмоқчиман. Менга баландпарвоз рақамлар, баландпарвоз гаплар керакмас. Ерни алдаб бўлмайди. Ғаниевга ҳам катта огоҳлантириш.
Мана бугун сенинг биринчи муовинингни олиб ташлаганим бежиз эмас. Чунки оёғи ердан узилган. Ўзи умуман ҳамма вазирларнинг оёғи сал ердан узилиб қолгани ҳақ гап. Кўпинг ўйлаяпсанки, хоҳлаганим мумкин деб. Хоҳлаганинг мумкин бўлмайди бундан буёғи. Назорат жуда кучаяди. Ўринбосарларинг ҳам фидойилик билан ишламаса, ҳаммаси кетади. Жуда катта армия бор сенда, мен бекорга сен билан суҳбатда бир ҳафтага бориб ўрганиб кел деб айтганим йўқ.
Қишлоқ хўжалигига маблағ керак. Пул бўлмаса, ҳеч бало бўлмайди ҳеч қачон. Лекин уни талон-торож қилиш керак эмас.
«Ҳар бирларинг кластерлар билан ўтирволиб манфаатдорлик, маблағлар қандай натижа берганини ҳисоб-китоб қиляпсизларми?» деган саволга ижобий жавоб йўқ ҳозирча, Воитов. Сен ҳам далага борганингда фақат ёлғон гапириш керак эмас. Сен ҳам икки йил юрдинг далама-дала лойиҳа қилиб. Энди қишлоқ хўжалигини лойиҳа қилишни ўргатиш керак.
Шунинг учун Ғаниевдан ҳам, Ҳайитовдан ҳам, Воитовдан ҳам жуда қаттиқ сўров бўлади. Бугунги ҳамма гаплардан хулоса қилинглар. Агар иш услубингларни ўзгартиролмасаларинг, мен сизларни ўзгартиришга мажбур бўламан, — дейди давлат раҳбари селектор йиғилишида.
Теги :
Jamiyat