$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

"Афросиёб" поезди Самарқандда 18 бош қўйни уриб юборди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда «Афросиёб» поезди ниманидир ёки кимнидир уриб кетганми?» номли хабар эълон қилинган эди. Транспорт прокуратураси ҳолат юзасидан расмий маълумот эълон қилди.

Аниқланишича, 11 ноябрь куни соат 05:31 да Бухоро—Самарқанд—Тошкент йўналишидаги 765-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» тезюрар йўловчи поезди Зирабулоқ—Каттақўрғон темир йўл бекатлари оралиғининг 3816-километри 3-пикетида темир йўл изида қаровсиз юрган 18 бош қўйни уриб юборган.

Мазкур ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қўйларнинг эгаси ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳозирги кунда Самарқанд вилояти Транспортда ХТБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.