$
 12158.59
-39.69
 14238.92
-2.57
 157.88
1.31
weather
+26
Кечаси   +14°

Афғонистонда зилзила бўлди, Ўзбекистонга ҳам сезилди

зилзила

ФВВ Сейсмологик мониторинг Республика маркази маълумотига кўра, бугун Тошкент вақти билан 12:34 да (14.07.2020 йил, Гринвич бўйича 07:34) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Зилзила кучланиши 5,1 магнитудани ташкил этган.

Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 540 км ни ташкил этган.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида водий ҳудудида, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Қарши шаҳарларида ҳам 2 балл кучланишда сезилган.