$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Афғонистонга юборилган инсонпарварлик ёрдами таркибида нималар бор эди?

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Термиздан инсонпарварлик юки ортилган 9 та машина Афғонистонга жўнаб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳукуматининг биродар афғон халқига энг бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда кийим-кечаклардан иборат жами 170 тонналик навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юклари ортилган автомашиналар карвони Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилояти шимолидаги Калдор туманига етказилган.

Қўшни давлатнинг Ҳайратон шаҳрида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтган. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили ва Сурхондарё вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация аъзоларини Ҳайратон шаҳрида Балх вилояти губернатори, провинциянинг бошқа бошқарув идоралари вакиллари кутиб олган.

Инсонпарварлик ёрдами ичидан, 48 тонна ун, 30 тонна шакар, 48 тонна буғдой, 15 тонна ўсимлик ёғи, 10 минг дона консерваланган гўшт маҳсулотлари , 22 тонна макарон, 1000 жуфт эркаклар ва болалар уст кийими, 1000 жуфт болалар, эркаклар ва аёллар оёқ кийимидан ташкил топган беғараз ёрдам Балх вилояти бошқарув идоралари вакилларига топширилган.

«Бугун Ўзбекистон ҳукумати минтақадаги муаммолар ечими ва давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ўз ташаббус ва амалий ҳаракатларини олиб бормоқда. Биргина Мозори-Шариф—Кобул—Пешовар темир йўли қурилишини оладиган бўлсак, бу лойиҳа нафақат учта давлат қолаверса Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодиётида жуда катта аҳамият касб этади. Мана бундай беғараз кўмак халқларимизни жипслаштириб ўзаро борди-келди муносабатларимзни янада мустаҳкамлайди. Бундан эса албатта афғон халқ манфаатдор. Яна бир бор самимий ташаккуримни изҳор этаман», — дейди Балх вилояти губернатори Мулло Муҳаммад Довуд Музаммил.
Теги :
Jamiyat