$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Адвокатлар қўшимча қиймат солиғи тўламайдиган бўлди

Фото: Kun.uz Фото: Kun.uz

Эндиликда Ўзбекистонда адвокатлар қўшимча қиймат солиғи тўламайди. Бу ҳақдаги норма Қонунчилик палатасида ўтган йиғилишда қонун лойиҳасидан чиқариб ташланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда палата матбуот хизмати.

Қонун лойихаси билан Солиқ кодексининг 70-бобини (Адвокатлар ҳайъатларига, адвокатлик фирмаларига, адвокатлик бюроларига ва адвокатларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари) чиқариб ташлаш йўли билан адвокатлик тузилмаларини қўшимча қиймат солиғи тўловчиларига айлантириш назарда тутилмокда.

«Бу каби омиллар адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик ёрдамнинг қиймати оширилишига, фуқаролар ва юридик шахсларнинг малакали юридик ёрдамни олиш имконияти пасайишига сабаб бўлади», — дейилади хабарда.

Шундан келиб чиқиб, халқ вакиллари киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар адвокатлар фаолиятига салбий таъсир қилиши мумкинлигини айтиб, уни чиқариб ташлаш таклифини илгари сурди.

Узоқ давом этган тортишувлар, савол-жавоблар ва бахс-мунозаралардан сўнг, депутатлар таклифи билан ушбу норма қонун лойиҳасидан чиқариб ташланди, дейилади хабарда.