$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Адлия вазири ер тўғрисидаги Президент фармони нега жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаганига изоҳ берди (+видео)

Бугун АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Адлия вазири Русланбек Давлетов «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони ҳақида гапирар экан, мазкур фармон ҳар хил ўйинлар бўлиб кетишининг олдини олиш мақсадида жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаганини маълум қилди.

– “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони жамоатчилик муҳокамасига, бевосита regulation.gov.uzга қўйилмади. Сабаби, бу фармон лойиҳаси бўйича ишчи гуруҳ қаттиқ иш олиб борди. Агар Фармон эълон қилиниб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилганда, айрим ноқонуний жараёнлар бирдан кучайиб кетиш эҳтимоли мавжуд эди. Шунинг учун орқа фонда, Бош прокуратура назорати остида қабул қилиниши мумкин бўлган қарорларни тўхтатиб туриб, мораторий эълон қилиб, шу йўсинда ушбу Фармон қабул қилинди”, дея жавоб қайтарди у.

Шунингдек, анжуман давомида Адлия вазири бундан буён айрим имтиёзлар монетизация қилинишини қайд этди.

“Уйи сносга тушганлар, ҳарбийлар ва бошқа имтиёзли, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ер эмас, пул берилади. Яъни имтиёзлар монетизация қилинади, давлат субсидия беради”, деди Р. Давлетов.

Теги :
Жамият