$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда оғир жиноят содир этган Абу Муаз лақабли фуқаро қидирилмоқда

Фото: ИИББ ахборот хизмати Фото: ИИББ ахборот хизмати

1995 йил 8 март куни Сирдарё вилоятида туғилган Ўралов Муҳаммад Муҳиддинович (тахаллуслари “Aбу Муаз”, “Aбу Муаз Шомий”, “Aбу Муаз Ўзбекий”) қидирилмоқда. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Алоҳида белгилари: бўйи 175-180 см, ўртача гавдали, думалоқ юзли, қора сочли, пешонаси кенг, қошлари ёйсимон, кўзлари қора-қисиқ, бурун ва қулоқлари ўртача.

Ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244(1) - ва 244(2)-моддасида кўрсатилган жиноятларда гумонланмоқда. У муқаддам Тошкент шаҳри Сергели тумани 4-мавзе "Софдил" МФЙ 22-уйда яшаган.

У ҳақда бирон бир маълумотга эга бўлсангиз, 712313232, 712314708, 712332130, 712313433 телефон рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз, дейилади хабарда.

Хабар берган шахсинг маълумоти va шахси сир сақланиши ҳамда рағбатлантирилиши кафолатланиши айтилган хабарда.

Теги :
Jamiyat