$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Фарғонада 5 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди

Фарғонада 5 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди

Фарғона вилояти Бешариқ туманида 5 000 АҚШ долларига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақида Uz24 га Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилди.

Хабарга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бешариқ туман бўлими ҳамда ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Т. фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида, фуқаро Н.У.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Қўқон Давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Бу хизмати эвазига 5 000 АҚШ доллари талаб қилган. Фирибгар келишилган пулларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги :
Jamiyat