$
 12654.57
-12.43
 13483.44
1.95
 135.26
-0.51
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда ўтган йили қарийб 70 млн долларлик электромобиль импорт қилинган

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистонга 2022 йилда хориждан 69,8 миллион АҚШ доллари эвазига 2180 дона электромобиль олиб келинган. Импорт 2021 йилгига нисбатан 1371 тага ошган.

Ўзбекистон 2022 йилда хориждан қиймати 69,8 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 2180 дона электромобиль импорт қилган. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар қилди.


Электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1371 тага ошган.


Ўзбекистон 2022 йилда энг кўп электромобиль импорт қилинган давлатлар:


Хитой — 1 941 дона;

БАА — 111 дона;

Германия — 58 дона;

Гонконг — 42 дона;

Литва — 10 дона;

Корея — 7 дона;

Бошқа давлатлар — 11 дона.

2022 йил декабрида Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқариш давлат томонидан қўллаб-қувватланиши маълум бўлди. 19 декабрь куни президент тегишли қарорни имзолади.