$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Кеча Ўзбекистонда 6 бемор коронавирусдан вафот этди. 700 га яқин касаллик аниқланди

коронавирус ўлим

2020 йил 9 август куни Ўзбекистонда 691 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қашқадарё, Тошкент ва Навоий вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Шунингдек, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Қашқадарё, Андижон, Сурхондарё, Наманган ҳамда Навоий вилоятларида жами 726 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 30 609 нафар бемордан 22 042 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 373 нафар бемордан 1 378 нафари оғир, 386 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Jamiyat