$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўртачирчиқда 5 кг марихуана сотган 21 ёшли шахс қўлга олинди

Ўртачирчиқда 5 кг марихуана сотган 21 ёшли шахс қўлга олинди

Ўртачирчиқ туманида 5 кг. марихуана сотган 21 ёшли шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов департаментининг ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 9 сентябрь соат 14:00 да туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, туманнинг "Мустақиллик" маҳалласи ҳудудидан ўтган "Авангард-Ўртасарой" автомобиль йўлида 21 ёшли Ж.С. ўзи билан олиб келган қора рангли полиэтилен пакетга солиб қадоқланган ўткир ҳидли ўсимликни 2 млн 200 минг сўмга сотган вақтида ушланган ва мазкур ўсимлик ҳамда Ж.С.дан 2 млн 200 минг сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Судга оид кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра, фуқаро Ж.С.дан олинган ўсимлик таркибида тетрогидроканнабинол актив гиёҳвандлик моддаси бўлган ҳўл ҳолатдаги вазни 5 кг. 53 грамм марихуана ўсимлиги эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ж.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан (Гиёҳвандлик воситалари кўп миқдорда ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда сотиш) жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Ж.С. айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.