$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Бирданига 9 ҳудудда 300 га яқин COVID-19 касаллиги аниқланди

коронавирус Иллюстрация

2020 йил 28 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 297 тага кўпайиб, 21 506 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 125 нафари Тошкент шаҳрида (улардан 72 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар, 53 нафари эса Қозоғистондан “Ғишткўприк” чегара пости орқали келган ва Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган ҳамда намуна олинган фуқаролар орсида), 68 нафари Тошкент вилоятида, 32 нафари Бухоро вилоятида, 21 нафари Сирдарё вилоятида, 18 нафари Наманган вилоятида, 11 нафари Навоий вилоятида, 10 нафари Фарғона вилоятида, 9 нафари Андижон вилоятида ҳамда 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 11 674 нафари (54 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 9 710 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 215 нафари оғир, 81 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Jamiyat