$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда 25 дан ортиқ монополия тугатилади

Фото: Bugun.uz Фото: Bugun.uz

Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Ўзбекистон—Саудия бизнес-форумида сўзлаган нутқи чоғида 2026 йилгача 25 дан ортиқ фаолият турида монополияга барҳам бериш бўйича ҳокимиятнинг режаларини маълум қилди.

«Иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш ва хусусийлаштириш бизнинг асосий вазифамиз ҳисобланади. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда 1200 та давлат корхонаси хусусийлаштирилди. Кейинг йилда яна бир неча минг компания ва объектларни хусусийлаштириш ниятидамиз. Давлат мулкини хусусийлаштириш 2026 йилга бориб 25 дан ортиқ фаолият турида монополиятини тугатишга имкон беради», — дейди Хўжаев.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат банк-молия соҳаларида ислоҳотларни чуқурлаштириш, жумладан, соғлом рақобатни шакллантириш, хорижий банкларни фаол жалб этиш, давлат банклари улушини камайтириш, самарали фонд бозорини яратиш ниятида.

«Банкларни тижорат банкларига айлантириш давом эттирилади, банк активларида хусусий секторнинг улуши 60 фоизга етказилади», — дейди вазир.
Теги :
Jamiyat