$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ихтрочилар ва рационализаторлар кўрик танлови ғолиблари лойиҳалари

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Инновациялар Миллий офиси томонидан ташкил этилган танловда "ЗАМИНДАР" лойиҳаси ғолиблар қаторидан ўрин олди.

“ЗАМИНДАР" - қишлоқ хўжалигида ўсимликларга вегетасия даврида суспензия сепиш ва ўсимликларнинг зараркунандаларига қарши курашиш учун мўлжалланган масофадан бошқарилувчи учувчисиз учувчи қурилмадир.

Ушбу лойиҳа, қишлоқ хўжалигида ўсимликларга вегетасия даврида суспензия сепиш ва ўсимликларни зараркунандаларга қарши курашиш учун мўлжалланган. Лойиҳа қурилмаси вертолёт типидаги масофадан бошқарилувчи учувчисиз учиш қурилмаси бўлиб у 5 кг лик 2 та контейнер (бак) билан жиҳозланган.

1.8 метрдан 2.4 метргача бўлган қамров кенгликда ўсимликларга юқори аниқликда радио бошқаруви остида ўсимликларга масофадан турли кимёвий суюқликлар пуркаш, имконсиз ерларга уруғларни экиш, Энергетика соҳаси объектларида ёрдамчи сифатида қўллаш имкониятига эга бўлади. Ушбу лойиҳа 2021-йилнинг иккинчи ярим йиллигидан "тиқхмми" миллий тадқиқот университети магистратура босқичи илмий изланувчилари томонидан ишлаб чиқилган. Лойиҳанинг ишлаб чиқилишидан мақсад кундан кунга ривожланиб бораётган янги технологик жараёнлар даврида Республикамиз қишлоқ хўжалигини янги босқичга олиб чиқишдир. Бу орқали ресурс ва энергия тежамкор бўлган экологик қурилмаларни ишлаб чиқиш, минимал иқтисодиётдан максимал натижа олиш кўзланган.

Реклама ҳуқуқи асосида