$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда 10 ой ичида 220 нафар чақалоқ вафот этди

Фото: "Озодлик" радиоси Фото: "Озодлик" радиоси

Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари Улуғбек Мамаражабов 2022 йилнинг 10 ойида пойтахт ҳудудида қонунийлик ҳолати ва жиноятчилик аҳволи ҳамда қийноқ масалалари юзасидан берган ҳисоботида маълум қилди.

Маълум қилинишича, соғлиқни сақлаш соҳасида мавжуд салбий ҳолатни бартараф этиш мақсадида 27 та текшириш ва ўрганишлар ўтказилиб, натижасида пойтахтдаги 40-50 йил аввал қурилган 19 та тиббиёт муассасаси ва 8 та санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги хизматига зарур бўлган тиббий ва бошқа жиҳозларни сотиб олиниши учун эҳтиёж мавжудлиги аниқланган.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг қарори билан биноларни таъмирлаш ва зарур тиббий жиҳозларни сотиб олиниши учун 97 миллиард 656 миллион сўм маблағлар ажратилган.

Шунингдек, ҳисобот даврида шаҳар бўйича 220 нафар гўдак ўлими қайд этилиб, бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 57 тага камайган.

Ҳар бир ўлим ҳолати тиббий кенгашда муҳокама қилиниб, натижаси бўйича 65 нафар тиббиёт ходими интизомий жавобгарликка тортилган.

"Шаҳар прокуратура органлари томонидан ушбу йўналишда ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижаси бўйича жами 53 та тақдимномалар киритилган ҳамда натижаси бўйича 176 нафар тиббиёт ходимлари интизомий жавобгарликка тортилган", дейилади Мамаражабов ҳисоботида.
Теги :
Jamiyat