$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Пандемия ва геосиёсий инқироз Ўзбекистонда автомобиллар нархига қандай таъсир қилди?

Бутун дунёда автомобиллар нархи ошди, энди Европа ва АҚШ ҳам ёқилғи нархининг мисли кўрилмаган ўсишига дуч келмоқда.

Микрочип етишмовчилиги, логистика муаммолари, алоҳида компонентларнинг танқислиги ва глобал инфляция автомобилсозлик саноатига зарар етказди. Ишлаб чиқарувчилар инқирозга мослашиши ва истеъмолчилар қийин танлов қилиши керак эди.

Автомобиллар, шунингдек, электроника, маиший техника ва бошқа товарлар нархлари 2020 йилнинг баҳоридан буён ошиб бормоқда, чунки жаҳон иқтисодиёти зарба ортидан зарба қабул қиляпти. Афтидан, инсоният ниҳоят COVID-19 пандемиясининг оғир шароитларига ўрганиб қолган бир пайтда янги муаммолар пайдо бўлди.

Бутун дунёда автомобиллар нархи ошди, энди Европа ва АҚШ ҳам ёқилғи нархининг мисли кўрилмаган ўсишига дуч келмоқда. Осиё ва Россияда бу борада асосан ҳеч қандай муаммо йўқ, аммо импорт қилинган компонентлар туфайли машиналар ҳали ҳам қимматлашмоқда.

Шу тариқа, Ўзбекистонда 2022 йилнинг февраль ойида Россиянинг Lada автомобиллари нархи 2 фоиздан 4 фоизга кўтарилди, март ойида эса нарх белгилари икки марта — 3 фоиздан 9 фоизга ўзгарди. Натижада 2022 йилнинг ўзида нархлар 2 фоиздан 10 фоизгача ошган. Бундан ташқари, «АвтоВАЗ» 2020 йилнинг баҳоридан бошлаб нархларни босқичма-босқич оширди. Ва энди таҳлилчилар рус ишлаб чиқарувчиси хорижий компонентлар билан жиддий муаммоларга дуч келганини ҳисобга олиб, оптимистик прогноз бера олмайди.

Skoda баҳорда автомобиллар нархини оширмади, лекин ўтган йилнинг ноябрь ойида у 15 фоиз дан 16 фоизгача ўзгарди. Аммо апрель ойида Renault учун нархлар турли моделлар учун 5 фоиздан 11 фоизгача кўтарилди.

KIA автомобиллари нархи йил бошида 4 фоиздан 7 фоизгача кўтарилди ва март ойи бошида баъзи моделлар янада ошди. Март ойининг иккинчи ярмида ишлаб чиқарувчи барча автомобиллар нархини 3 фоиздан 11 фоизга кўтаришга мажбур бўлди.

Шу билан бирга, узоқ вақт давомида UzAuto Motors жаҳон бозорида давомий кузатилган оғир шароитларга қарамай, автомобиль нархларини муқобил сақлашга муваффақ бўлди.

Бундай ўзига боғлиқ бўлмаган оғир шароитда нархларни ушлаб туришнинг имкони бўлмади.

Сўнгги икки йил ичида фақатгина жорий йилнинг баҳорида компания автомобиль моделлари нархини сезилмас даражада ўзгартиришга мажбур бўлди.

Аммо Ўзбекистонда автомобиль русумларининг сезиларли даражада кенгайгани, шунингдек чет эл автомобиллари импорти учун божхона ставкаларининг пасайтирилганига қарамай, Chevrolet автомобилларига талаб ҳали ҳамон юқори даражада сақланиб қолмоқда.