$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёев: "2023 йилда 5 миллион нафар аҳоли бандлигини таъминлаш зарур"

Фото: Президент матбуот хизмати Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича 2023 йил учун режалар муҳокама қилинмоқда.

Давлат раҳбари камбағалликни қисқартириш миллий сиёсат даражасига олиб чиқилганини таъкидлади.

Натижада ўтган йилнинг ўзида камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушгани, бунда ҳоким ёрдамчилари 1 миллион нафар аҳолини касб-ҳунарга ўқитиб, тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашгани, даромадли иш билан банд қилгани муҳим омил бўлгани қайд этилди.

Шу даврда 200 мингга яқин тадбиркорлик субъекти ташкил қилинди, 10 мингта корхона фаолияти кенгайтирилди, 11 мингта корхона қуввати тикланди.

Бу ишларни 2023 йилда давом эттириш, бандликни таъминлаш бўйича барча тармоқ ва ҳудуд раҳбарларига аниқ топшириқлар берилган.

Жумладан, 2023 йилда 5 миллион нафар аҳоли бандлигини таъминлаш, шу жумладан 2 миллионта доимий иш ўрни яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Теги :
Jamiyat