$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда 2023 йил давлат бюджети харажатлари қанча бўлади?

Фото: Kun.uz Фото: Kun.uz

Молия вазирлиги «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни лойиҳасига оид маълумотларни эълон қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг қонун лойиҳаси 17 та модда ва 10 та иловадан иборат. 2023 йил учун давлат бюджети лойиҳаси ва 2024–2025 йиллар учун буджет мўлжаллари асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози асосида ишлаб чиқилган.

Хусусан, 2023 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 5,3 фоиз ўсиши прогноз қилинган. Ялпи ички маҳсулотнинг кўзланган ўсиш суръатлари саноатда ишлаб чиқаришни 5,1 фоиздан юқори бўлиши, хизматлар соҳасида 6,7 фоизга, қишлоқ хўжалигида 3,5 фоизга ўсиши ҳисобига таъминланиши прогноз қилинмоқда.

Инфляция даражасининг пасайиш тенденцияси давом этиб, 2023 йилда 9,5 фоиз атрофида бўлиши кутиляпти.

Қонун лойиҳаси шарҳида келтирилишича, 2023 йил учун давлат бюджети даромадлари (давлат мақсадли жамғармаларига трансфертларни инобатга олмаган ҳолда) 232,1 триллион сўм, харажатлари эса (давлат мақсадли жамғармаларига трансфертларни инобатга олмаган ҳолда) 227,9 триллион сўм миқдорида бўлади.

Давлат мақсадли жамғармалари даромадлари 41,3 триллион сўм миқдорида, харажатлари эса 70,2 триллион сўм миқдорида режалаштирилмоқда. Бунда Давлат мақсадли жамғармаларига республика бюджетидан 29,9 триллион сўм трансфертлар ажратиш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022 ярим йилда давлат бюджети даромадлари 92,6 триллион сўмни ташкил қилганди.

Теги :
Jamiyat