$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Келгуси йилда тўғридан тўғри хорижий инвестициялар миқдори 7,5 млрд долларни ташкил этади

Келгуси йилда тўғридан тўғри хорижий инвестициялар миқдори 7,5 млрд долларни ташкил этади

26 декабрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ўтказилган видеоконференцияда 2020 йилда инвестициявий ва ташқи савдо фаолиятининг натижалари муҳокама этилди ҳамда 2021 йилга инвестицияларни жалб этиш ва экспортни ошириш борасида стратегик мақсадлар ва устувор йўналишлар белгилаб олинди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, бутун жаҳонда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдорининг 40 фоизга пасайиши ва 2020 йилда жаҳон савдоси ҳажмининг 25 фозга камайиши фонида, Ўзбекистонда йил якунлари бўйича жалб этилган тўғридан – тўғри хорижий инвестициялар ҳажми аввалги йилдагига нисбатан ошиб, 6,6 млрд долларга етиши ва экспорт кўрсаткичи - 15,1 млрд доллар миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда.

Бу кўрсаткичларга қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, ахборот-коммуникация, электр, кимё ва енгил саноат соҳаларида йирик инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш, шунингдек, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, кон-металлургия ва транспорт соҳаларида товар ҳамда хизматлар экспортини сезиларли даражада ошириш орқали эришилди, дейилади хабарда.

Шунингдек, муҳокамалар чоғида келгуси йил учун долзарб бўлган масалалар ҳам кўриб чиқилди. Прогнозга кўра, 2021 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори 7,5 млрд долларни, экспорт ҳажми эса 17 млрд долларни ташкил этади.

Бундан ташқари, молиявий кўмак бериш, узлуксиз газ, электр энергияси ва бошқа ресурслар билан таъминлаш, шунингдек, хорижий мижозларни топиш ва маҳаллий маҳсулотларни илгари суришнинг мавжуд бўлган воситаларидан фаол фойдаланиш орқали янги истиқболли бозорларга чиқишни назарда тутган ҳолда экспортчилар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги таъкидланди.