$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Бухорода халқаро конференция – “Декларациялар мулоқоти” форумининг якуний қисми бўлиб ўтмоқда

Унда Шимолий Aмерика, Европа, Осиё, Яқин Шарқ ва Aфрика давлатларидан турли дин вакиллари, таниқли диншунослар, дин уламолари, ҳуқуқшунослар иштирок этмоқда.

Форум президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган БМТнинг “Маърифат ва диний бағрикенглик” Резолюциясида белгиланган тамойил ва қоидаларни ҳаётга татбиқ этиш борасидаги ишлар доирасида ўтказилмоқда.

Тадбир якунида бутун жаҳон ҳамжамияти учун муҳим ҳужжатга айланадиган Бухоро декларациясини қабул қилиш режалаштирилган. Таъкидланишича, декларация маърифат ва бағрикенглик маданияти ғояларини илгари суриш, турли дин вакилларининг миллий анъаналарини ҳурмат қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, жаҳон миқёсида конструктив мулоқотни мустаҳкамлашга қаратилган.

Қайд этилишича, Бухоро декларациясининг қабул қилиниши Ўзбекистон илгари Марракеш, Макка, Жакарта, Вашингтон, Пунто-дел-Эстеда қабул қилинган декларацияларда ўз ифодасини топган тамойилларга тўлиқ қўшилиши ва амалга оширилаётганининг ёрқин далилидир.

“Бухоро декларацияси”ни тайёрлашда маҳаллий ва хорижий экспертларнинг фикрлари инобатга олинди. Хусусан, Марказий ва Жанубий Осиё, Жануби-Шарқий Осиё, Яқин Шарқ, Европа ва Америкадан мутахассислар жалб қилинган.