$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

"Сардоба фожеаси" бўйича 17 нафар шахсга жиноий иш очилган

"Сардоба фожеаси" бўйича 17 нафар шахсга жиноий иш очилган

“Сардоба” сув омбори тўғонидаги ҳолат бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддлари асосида тергов олиб борилди. Бу ҳақида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурҳонов маълум қилди.

Ҳозирги вақтда тергов органи томонидан тўғоннинг лойиҳаланиши, қурилиши, эксплуатация қилиниши, давлат комиссияси томонидан қабул қилинмаган ҳажмда сув тўпланиши жараёнларида йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларига даҳлдор 17 нафар шахс, жумладан;

буюртмачи – “Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК;

лойиҳачи – “UzGip” МЧЖ;

бош пудратчи – “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК;

пудратчи ташкилотлар – “Резаксой сув қурилиш” УК, “Омад Дубл” МЧЖ, “Сариосиё қурилиш” МЧЖ, “Транс Сервис Комплекс” МЧЖ, “Тўпаланг Шеробод” ШК, Сув хўжалиги вазирлиги, Эксплуатация дирекцияси мансабдор шахсларининг бир гуруҳи тегишли (167, 203, 205, 207, 209, 258) моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилиб, айбланувчиларнинг 7 нафарига қамоққа олиш, 6 нафарига гаров, 4 нафарига муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши доирасида тегишли идораларнинг малакали мутахассисларидан иборат комиссия томонидан ўлчов ва тафтиш ишлари давом эттирилмоқда. Айбдор шахсларни аниқлаш билан бирга етказилган зарарнинг қопланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Теги :
Jamiyat